- 2022-05-30
Англиянинг махфий хизмати MI5 агентларининг Брюссель ва Париждаги терактларда иштирок этганлиги маълум бўлди.
Англия суди Париж ва Брюссельдаги терактда гумонланувчилардан Моҳамад Абринийга ёрда берганларга қамоқ жазоси тайинлади. Суд 2015 йил июлда Бирмингемдаги бир паркда бўлган учрашувда Абринийга 3 минг стерлин берганлиги аниқланган Буфассилга 3 йил, Аҳмадга 8 йил қамоқ жазоси берди. Булар ортидан шов-шувли хабар тарқалди. Буфассил 4 йилдан бери Англия разведка хизмати MI5да ишлаши маълум бўлди. Бир неча бор MI5нинг Лондондаги марказига кираётган фотосуратлари олинган ва қайд этилганлиги диққатни тортди. Англия нашрлари MI5ни айблади. Париж ва Брюссель терактларида инглиз агентларининг қўли борлиги иддао этилмоқда.
Париж ва Брюссель терактларига Англиянинг алоқадор ҳисобланиши АҚШни безовта қилди. АҚШ мудофаа вазирлиги Париждаги терактларни режалаштирган икки ДАИШ аъзоси Суриядаги ҳаво ҳужумида ўлдирилганини хабар берди. Лекин бунинг ҳақиқийлиги борасида ҳеч бир далил келтира олмади. Мудофаа вазири Картер бу ҳақида саволларга жавоб бермади..