- 2016-12-10
Россиянинг Саратов вилоятидаги Энгельс ҳарбий аэродроми ва Рязань шаҳридаги Дягилево ҳарбий аэродромида юз берган портлашда 3 киши ҳалок бўлиб, 8 киши яраланди.
Россия ва Украина нашрлари Украина чегарасидан юзлаб километр узоқда жойлашган ҳар икки портлашнинг дронлар ҳужуми натижасида юз берганини иддао қилишмоқда. Энгнльс аэродромидаги портлашда 2 киши яралангани ва Россия ҳаво кучларига оид 2 дона Tу-95 русумли бомбардимон самолётининг зарар кўргани айтилди.
Саратов губернатори Роман Бусаргин берган баёнотида “Ҳурматли шаҳар аҳолиси! Ижтимоий тармоқларда Энгельсда эрталаб шиддатли портлаш бўлганлиги ҳақида маълумотлар берилмоқда. Шаҳарнинг ҳеч бир нуқтасида фавқулодда ҳолат эълон қилинмаганлигини маълум қиламан. Ҳеч бир гражданлик инфраструктурага зарар етмади. Аэродромдаги портлашга доир маълумотлар тегишли идоралар тарафидан ўрганилмоқда” деди.
Дягилево аэродромида бир ёқилғи танкери портлаганлиги ва 3 киши ҳалок бўлиб, 6 киши жароҳат олганлиги маълум қилинди. Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги жароҳат олганлардан 2 нафарининг аҳволи оғир эканлигини билдириб, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошлатди.