Маск энди “Coca Cola”ни сотиб олмоқчи


  • 28 Апрель, 2022
  • 19

Миллиардер бизнесмен Илон Маск “Twitter”ни сотиб олиши билан кунтартибидан тушмай туриб яна бир харид режаси билан шов-шув бўлди. Маскнинг янги нишони “Coca Cola” эканлиги маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқ компанияси “Twitter”ни 44 миллиард долларга сотиб олган Илон Маск “Tesla” ва “SpaceX” ширкатларининг бошчиси ва шу билан бирга 267 миллиард доллардар ортиқ бойлиги билан дунёнинг энг бой одами ҳисобланади. “Neuralink”, “SolarCity” ва “Boring Company” каби кўплаб инвестициялар киритган Маск янги мақсади учун яхна ичимлик ишлаб чиқарувчиси “Coca Cola”ни белгилади.

Маск интервьюсида “Coca Cola”ни сотиб олиб ичимликка кокаин қўшмоқчи эканлигнини айтди. Бу билан бирга 1800 йилларнинг охирида ишлаб чиқарила бошлаган коланинг илк таркибида кокаин бўлганлиги маълум.

“NTV”нинг хабарига кўра, 1988 йилги “New York Times” газетасининг “The Coca-Cola Company” билан боғлиқ бир мақоласида кокаин дастлаб ичимликка қандай қўшилганлиги ва 1990 йилларда ичимликдан чиқарилганлиги ёзилган.


Бошқа мақолалар