- 2022-06-30
Тарихда денгизшунослик борасида номи машҳур бўлган Пирий Раиснинг Америка қирғоқларини тасвирлаган харитаси 500 ёшда. (Ҳожи Муҳаммад Пирий)
БМТ ЮНЕСКО ташкилоти тарафидан 2013 йил “Пирий Раис йили” деб эълон қилинди. Бу борада баёнот берган Истамбул университети очиқ ва масофавий таълим факультети тарих бўлими ўқитувчиси Лаванд Дузчи, Пирий Раиснинг 1513 йили Гелиболу яриморолида (ҳозирги Туркияда) тайёрлаган харитасининг жуда кўп эътиборга созовор хусусиятлари ҳақида гапириб “Бундай харита фақат ҳозирги технологиялар ёрдамида тайёрланиши мумкин. Харита худди космосдан суратга олингандай аниқликда чизилган. Бундан ташқари, ҳозирги хариталардагидек дунёни юмалоқ эмас, тухумсимон шаклда тасвирлаб, ҳаққоний тасаввур беришга ҳаракат қилган. Фазодан туширилган суратлар билан Раис харитаси орасида мунтаносибликлар жуда кўп. Харитани 29 кун ичида чизиб тугатгани саёҳат мақсадида бўлмаганига далолат қилса керак. Ушбу харитани тайёрлашда 20 дан ортиқ харитадан фойдаланган бўлишига қарамай, ҳеч қайсисининг хатосини такрорламаганлиги ҳайратга туширади” деди.