Назарбоев Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди


  • 27 Апрель, 2013
  • 1251

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Туркия ташқи ишлари вазири Аҳмет Довудўғлини қабул қилди.

Қозоғистонда расмий сафарда бўлган Довудўғли Истамбул жараёни вазирлар анжумани ўтказилган Алмата “Intercontinental” меҳмонхонасида Назарбоев билан учрашди. Дипломатик манбалардан олинган хабарларга кўра, икки мамлакат орасида алоқаларни кучайтириш бўйича музокаралар олиб борилган.

Учрашувда икки ўлканинг хусусий яқинликларига урғу берилиб, келажакка оид стратегик манфаатларда ҳамфикр эканликлари яна бир бор тасдиқланди. Икки қардош давлат орасида мукаммал савияда давом этиб келаётган ҳамжиҳатликнинг аниқ лойиҳалар орқали дастакланиши алоқаларнинг яна да юқори савияга чиқишига кўмаклашиши фикрида мутобиқ эканликлари маълум қилинди. 

Бундан ташқари Астанада ўтказилиши режалаштирилаётган EXPO 2017 бўйича тайёргарликлар ҳақида масала ҳам кун тартибига қўйилди. Довудўғли бу борада Қозоғистонга ҳар қандай кўмак кўрсатишга тайёр эканликларини таъкидлади. Назарбоев ҳам EXPO 2020га номзод бўлган Измир шаҳрининг номзодлигини қўллаб-қувватлашини билдирди. 

Учрашувда шунингдек Ўрта Осиё ўлкалари орасидаги алоқалар, хусусан йўл-транспорт алоқалари масалалрига ҳам тўхталиб ўтган томонлар, "Ўрта корридор" деб аталган муштарак темир йўли лойиҳаси ҳақида фикр алмашишди ва бу борада Қозоғистоннинг салмоғига урғу беришди.


Бошқа мақолалар

  • 2012-04-09
Зилзила