- 2012-12-11
Қорачиқ – Туркистон шаҳар ҳудудига қарашли йирик, тарихи кўп асрлар оша шаклланган қишлоқ.
Қишлоқ ҳокимчилигида учта аҳоли пункти бўлиб, улар Қорачиқ, Қумтийин, Қоратепа (собиқ Қизил Чорва) қишлоқларидир.
Мазкур ҳудудда жами 32399 гектар ер бўлиб, ундан 28720 гектари қишлоқ хўжалиги учун, 3679 гектари аҳолининг томорқа ери учун ажратилган. Мол яйлови учун 15821 гектар ер майдони бўлинган.
Қорачиқда жами 1616 оила бўлиб, аҳоли сони 6205 нафарни ташкил қилади. Уларда 4265 қора мол, 7235 та майда мол, 120 бош туя, 316 йилқи, 4081 та парранда бор.
2013 йил 1 январдаги маълумотга кўра 497 тонна ғалла, 4620 тонна пахта, 14708 тонна сабзавот, 11506 тонна полиз, 1922 тонна беда, 490 тонна жўхори, 1120 тонна узум, 3120 тонна мева етиштирилган.
Ҳудудда 3 та мактаб бўлиб, улардаги 210 нафар ўқитувчи 2018 нафар ўқувчига таълим-тарбия бермоқда.
Қишлоқда йилига тахминан 40-50 оила бунёд бўлиб, 20-25 янги уй қурилмоқда, 280-300га яқин чақалоқ дунёга келмоқда. Аҳоли ичимлик суви билан қисман таъминланган. 150 киши ишлайдиган “Турон” деҳқон хўжалиги, 27 шифокор хизмат қиладиган даволаш амбулаторияси, 850 телефон нуқтасига эга бўлган АТС, 400 ўринли маданият уйи, 25 та савдо шахобчаси, 2 та дорихона, 2 та кутубхона, 1 та ҳаммом ва 10 масжид билан 1 жоме масжид мавжуд.