АҚШда ўз жонига қасд қилиш кўпайди


  • 3 Май, 2013
  • 1548

АҚШда 10 йилда ўз жонига қасд қилувчилар сонининг 28%га ошганлиги маълум қилинди.

Хасталикни назорат ва олдини олиш марказлари тарафидан эълон қилинган ҳисобот АҚШда ўз жонига қилувчиларнинг сони 28%га ошганлигини, уларнинг катта қисми 35-64 ёш оралиғидаги эркак ва аёллар эканлигини маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, оқ танли эркак ва аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш 1999 йилдан 2010 йилгача 40%га ошди. Ёш ва қари ёшдаги аҳоли орасида ўз жонига қасд қилиш фоизида ўзгариш бўлмади.

Тадқиқотчилар 2007 йил декабрдан 2009 йил июнгача давом этган иқтисодий кризиснинг ўз жонига қасд қилишнинг ортишида катта роль ўйнаганини маълум қилди.

Ҳисоботда оиладаги муносабатлар инсонларнинг ўз жонига қасд қилиш йўлини танлашда таъсирли эканлиги кўрилди.

Қора танли, Лотин Америкалик ва бошқа этник гуруҳларнинг оқ танлиларга нисбатан кўпроқ оила ва дўстлар дастагига эга эканлигини айтган тадқиқотчилар борган сари ёлғизлашиб қолаётган бу қатламнинг ўз ҳис-туйғуларини енга олмаётганига диққат қаратди.

Ўтказилган тадқиқотлар ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичининг 50 та штатдан 39ида қўтарилаётганини ва ғарбдаги штатларда энг юқори кўрсаткичга эга эканлигини кўрсатди.

Ҳисоботга кўра, ўз жонига қасд қилувчилар бу ишда кўпроқ ўточувчи қуролларни танламоқда. Ўзини осиш ва юқори дозада дори қабул қилиш эса, иккинчи ва учинчи ўринни эгалламоқда. 


Бошқа мақолалар