Хитойда “Хунук” даъво


  • 15 Ноябрь, 2013
  • 1471

Хитойлик ота уч нафар фарзандининг на ўзига, на аёлига ўхшамаслигидан шубҳаланиб қолди. Сўраб-суриштириб аёлининг пластик амалиёт қилдирганини билган Джиан Фенг аёлидан 120 минг доллар ундирди.

Хитойлик бир бизнесмен уйланишидан аввал юзини пластик амалиёт қилдирганини ундан яширган аёлига “фирибгарлик қилгани ва фарзандларининг хунуклигига сабаб бўлгани” учун судга даъво билан мурожаат қилди. Джиан бу даъводан етказилган маънавий зарар учун 120 минг доллар ундирадиган бўлди. Джиан Фенг 15 йиллик турмушида аёли Ли Гуи билан уч нафар фарзандли бўлишди. Лекин Джиан болаларининг на ўзига, на аёлига ўхшамагани учун бу ҳолдан шубҳаланиб қолди. Джиан жуда хунук бўлганлиги сабаби билан болаларини ДНК тестидан ўтказди. Лекин тест натижаларига кўра, уч нафар фарзанднинг ҳам биологик отаси ўзи бўлиб чиқди. Хитойлик бизнесмен бундан сўнг аёлининг ўтмишини суриштиришни бошлади. Детективлар сингари сўраб-суриштириш ишларини олиб борган Джиан аёлининг тўйдан аввал Жанубий Кореяда 100 минг долларга пластик амалиёти қилдирганини аниқлади. Қўлга киритган маълумотлари билан судга мурожаат қилган Джиан 5 йил мобайнида бу даъвосининг ортидан югурди. Ўтган ҳафтада Хитой оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларга кўра суд якунига етди. Хитой суди Джиан Фенг аёли тарафидан фирибгарлик қурбони бўлганини тасдиқлаб, Ли Гуининг эрига 120 минг доллар тўлов тўлашини ҳукм қилди.

Пуллар болалар учун

Ўлкада катта шов-шувга сабаб бўлган ота Джиан Фенг берган интервьюсида аёли Ли Гуи билан ажрашганини, лекин судда ютиб чиққан бу маблағни фарзандларининг таълим олишлари учун сарфлашини айтди.

Болаларнинг айби нима?

Хитойлик она Ли Гуи анча олдин қилган пластик амалиёти бошига шунча муаммолар келтиришини умуман хаёлига ҳам келтирмаганини айтди. Бечора аёл эри ҳақида “Болаларимнинг айби нима? Қайси ота бундай қилади?” деди.


Бошқа мақолалар