Интернет тезлиги бўйича рейтинг


  • 17 Декабрь, 2021
  • 183

Рейтингнинг биринчи ўрнини Джерси ороли эгаллади.

Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, дунёдаги энг юқори тезликба интернет Буюк Британияга қарашли Джерси оролига тегишли. У ерда интернетнинг ўртача тезлиги 274 Мбит/сек. Очиқроқ айтганда 5 Гб файлни 2 дақиқа 29 сонияда юклаб олиш мумкин.

Бундан ташқари дастлабки бешликка Лихтенштейн (211,26 Мбит/с), Исландия (191,83 Мбит/с), Андорра (164,66 Мбит/с) ва Гибралтар (151,34 Мбит/с) киритилди.

Жами 224 та давлат орасида ўтказилган тадқиқотда МДҲ давлатлари ичида энг яхши кўрсаткич 66-ўринни эгаллаган Россияда бўлиб, ўртача тезлик 35,66 Мбит/с га тенг. Сўнгра 77-ўринда Украина 25,26 Мбит/с, 92-ўринда Беларусь 19,86 Мбит/с, 101-ўринда Арманистон 18,05 Мбит/с, 112-ўринда Грузия 13,83 Мбит/с, 155-ўринда Қирғизистон 7,44 Мбит/с, 166-ўринда Ўзбекистон 6,64 Мбит/с, 173-ўринда Қозоғистон 5,83Мбит/с, 211-ўринда Тожикистон 1,82 Мбит/с келмоқда.

Рейтингнинг сўнгги 224-ўринни Туркманистон эгаллаб, дунёдаги энг паст интернет тезлиги 0,50 Мбит/с га эга бўлди. Бу ўлкада 5 Гб файлни юклаб олиш учун 22 соат 34 дақиқадан ортиқ вақт керак бўлади.


Бошқа мақолалар