Эронда 6,2 баллик зилзила


  • 13 Май, 2013
  • 1160

Эроннинг жанубида 6,2 бал кучига эга бўлган зилзила юз берганлиги ҳақида хабар тарқатилди. Ўтган ой рўй берган 6,1 баллик зилзилада 37 нафар киши ҳаётдан кўз юмганди.

Давлат телевидениясидан берилган хабарда зилзила маркази мамлакат жанубидаги Араб денгизи қирғогидаги порт шаҳри Жаск эканлиги, дастлабки маълумотларга қараганда 15 киши жароҳат олганлиги қайд этилди.

Зилзила натижасида кўплаган турар жойлар ҳам зарар кўрганлиги маълум қилинди. 


Бошқа мақолалар