- 2015-01-29
Путиннинг Шимолий Корея зиёратидан кейин Украина билан урушига яна бир ўлка қўшилди. Инглиз нашрлари Шимолий Кореянинг Украина чегарасида янги ер ости фронти очишга ёрдам бериш учун аскар юборганини ёзмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 20 йил ўтиб Шимолий Кореяга сафар уюштирди. Жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган учрашувдан кейин Шимолий Корея Россия армиясини қўллаб-қувватлаш учун бир ой ичида Украинага ҳарбийларини юборишга ваъда берди.
19 июнда имзоланган келишув тарафларнинг “қуролли ишғол туфайли уруш ҳолатига тушган” вазиятда дарҳол қўлидаги бутун имкониятлари билан ҳарбий ва бошқа ёрдамларни кўрсатишга масъул қилади.
Бу эса учинчи фронт очилишига сабаб бўлди. 2022 йилнинг февраль ойидан буён давом этаётган Россия-Украина урушига АҚШ ва ғарб ўлкалари қисқа муддат ичида қўшилиб, Россия ҳам кейинги йилларда урушга янги ўлкаларни қўшди.
Беларусь Россияга дастак берган илк ўлкалардан бўлиб, Хитой ҳам парда ортидан Россияга бўлган ёрдамини тўхтатмади. АҚШ ҳукумати Украинага бугунгача 200 миллиард долларга яқин дастак бериб, қурол-яроғдан ташқари F-16 қирувчи самолётларини ҳам юборишга қарор қилди.
Шимолий Корея раҳбари Ким Россияни тўла қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, буни амалда кўрсата бошлади. Рус армияси ҳозирда Украина шаҳарларига сизиб кириш учун тунел қазиш ишларини олиб бормоқда. Шимолий Корея аскарлари ҳам бу ишга ёрдам бериб, ер остидан янги фронт очмоқда.