Президент раҳбарларни кўпроқ ишлашга чақирди


  • 1 Апрель, 2017
  • 926

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 март куни видеоселектор мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, коммунал, соғлиқни сақлаш соҳалари, ички ишлар тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

«Бу 3 соҳа халқнинг кайфиятига таъсир қиладиган, кайфиятини белгилайдиган асосий соҳалар. Сизлар домда яшамайсизлар, бу уйларда болалар учун керакли шароитлар йўқ, атрофида болалар ўйнайдиган ўйингоҳлар йўқ. Одамнинг баҳри-дилини очадиган манзара йўқ.

Энди ишлаш керак. Ўзини раҳбарман деган инсон тунгги соат 2да ухлаб, тонгги соат 6да уйғонади. Ишлаб халқнинг дуосини олиш керак. Дуо сизнинг соғлиқларингизни мустаҳкамлайди. Ҳаммаси жойида бўлади. Халқнинг дуосини олиб қолиш керак», деган президент.

Президент Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтган.

Видеоселекторда иштирок этган «Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, президент жорий ҳафтада Москвага боришини айтиб ўтган. Россия сафаридан кейин президентнинг вилоятлар бўйлаб юриши давом этади.

Манбанинг маълумотига кўра, президент аввал Самарқанд ва Жиззах вилоятларига, шундан сўнг, Фарғона водийсига бориши кутилмоқда.

Навоий вилоятида кўп ўзгаришлар бўлиши айтилган. Вилоятга махсус комиссия жўнатилади.

kun.uzдан олинди.


Бошқа мақолалар