Ақтўбеда бўрон


  • 8 Февраль, 2024
  • 79

7 февраль куни Ақтўбе вилоятидаги юз берган кучли бўрон оқибатида деярли икки минг абонент электрсиз қолди.

Вилоятдаги кучли бўрон уйларнинг томини учириб, дарахтларни қулатиб, автомобилларга зарар етказиб, электр симларини узиб кетди. Бўрон оқибатида вилоятнинг бешта тумани электр энергиясисиз қолди.

Вилоят марказида ва шаҳар атрофидаги посёлкаларида электр узилишлар кузатилди. Носозликларни тузатиш учун махсус бригадалар баъзи аҳоли пунктларига йўллар бекилигани учун етиб боролмаяпти.

“Энергосистема” бош инженери Асқар Бектурганов “Айни вақтда биз масалан Маржанбулоқ посёлкасига бора олмаяпмиз. У ерда ҳам электр энергияси узилган. Йўллар ёпиқ. Ҳозир полиция билан айланма йўлларни қидиряпмиз” деди.

Ақтўбе шаҳрида бўрон натижасида кўп хонадонли бинонинг томи учиб кетган. Том парчалари йўл устига тушган. Эрталабдан ҳодиса жойида коммунал хизмат ходимлари иш олиб бормоқда.

Об-ҳаво шароитлари туфайли Ақтўбе аэропортида рейслар кечикмоқда.

Вилоят маркази билан атрофдаги қишлоқларни боғловчи маршрутлар қатнови вақтинча тўхтатилган.

Кечадан буён шаҳар ва вилоятдаги барча мактабларда таълим дистанцион шаклга ўтказилган.


Бошқа мақолалар