Модасидан ўргилай


  • 13 Май, 2013
  • 1338

Арзимас жиҳатлар ҳам одамга баҳо беришга асос бўла олади, кимгадир оддийгина туюлган ҳолни бошқа биров ҳазм қила олмайди. Катталар ва ёшлар дунёқарашлари орасидаги тафовутку минг асрлик мавзу...

Яна ёшлар орасида авж олган урфлардан бири ҳақида: маълумки мода дунёси мунтазам ўзгариб туради, роса урф бўлган либослар ҳам кўп ўтмай йўқликка юз тутади ва ўз ўрнини янгисига, қулай ва ҳаммабопига бўшатиб беради. Янги гап йўқ, ҳамма билади буни.

Лекин мода деганлари ғирт беъманилик билан қоришиб кетсачи?

Йирик шаҳарларимизда (балки қишлоқларимизга ҳам етиб боргандир) аввал қизлар, кейин ҳатто йигитлар орасида иштон деса иштонга, шим деса шимга ўхшамайдиган бир шолвор русум бўлмоқда. Пасти нисбатан тор, юқори қисми эса фавқулодда кенг ва ўртаси тиззагача осилиб туради. Балки бунда ҳам бирор мода бордур. Аммо кўргандаёқ бир манзара эсга тушади: эндигина тетапоя бўлган болалар онаси иштонини алмаштиргунча шу алпозда юришарди.

Модасидан ўргулай...

Аброр Зоҳидов

http://ovoza.com сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар