Ранглар кураши ёхуд дальтониклар мамлакатида


  • 19 Май, 2015
  • 1501

Газета ва телевидение, яъни матбуот аслида энг катта куч! Менимча дунёда ҳеч бир нарса ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИнинг ўрнини босолмайди. Катта ҳақиқатларнинг яширилиши ҳам, ёлғон хабарларни ҲАҚИҚАТ сифатида тақдим қилиниши ҳам газета ва телевидение орқали амалга ошади.

Шу сабабли дунё медиасининг хўжайинлари доимо маълум оилалардир. Бошқа бировнинг бу соҳага кириши ва оёққа туриб кетиши мумкин эмас. Пулингиз бор, кирдингиз ҳам дейлик. Моҳир ва кучли коллектив ҳам тўпладингиз. Ишингиз барибир юрмайди. РЕКЛАМА шарт. Мана шу ерда оддий инсонлар билмайдиган ва кўрмайдиган бир тўсиқ пайдо бўлади. Сизга бу соҳада фаолият кўрсатишга йўл қўйишмайди. Шунинг учун бу ГУРУҲга қўшилиш ва у ерда МУСТАҚИЛ бўлиб қолиш имконсиз. Оммавий ахборот воситалари инсон идрокини шакллантиради ва бошқаради. Бунга миллионлаб мисоллар келтириш мумкин. 

Тарқатиш ширкатлари, босмахоналар, фильм студиялари каби унсурларни ҳам қўшсак ҳақиқатга эришиш имконимиз деярли йўққа айланади.

Қуйидаги харитани диққат билан синчикланг. Ушбу харита қайси ўлканинг қаерларни бошқариши, кимга солиқ тўлаши, қаерларни назорат қилишини кўрсатади. Бизлар буни билмаймиз. Билмаганимиз учун тез-тез хатолашиб турамиз.

Диққат қилинг. Инглизлар, французлар, америкаликлар, испанлар, португаллар, италянлар ва голландларни яхшилаб кузатинг. АҚШ бутун дунёнинг хўжайинидек кўринса ҳам аслида даво қилинганидек дунёни бошқармаслигини, бошқара олмаслигини ҳам кўринг. Айниқса бизнинг минтақага боқинг. Ислом ўлкаларига, газ ва нефть чиқадиган жойларга эътибор беринг. Буларнинг ЕВРОПАГА ўтиши учун муҳим нуқталар кимнинг назоратида эканлигига диққат қилинг. РАНГЛАР ҳамма нарсани кўрсатиб турибди.

АВСТРАЛИЯДАН бошлаб бир УЧБУРЧАК чизинг. Инглизларнинг денгиз-сув йўлларига, бўғозларга ва каналларга ҳокимлик қилишига эътибор беринг. МИСРга қаранг, ранги маълум. Сўнгра Мурсийнинг ўлимга ҳукм қилинишини я на бир бор ўйлаб кўринг. 

Африкадаги Умид бурнигача тушинг. Соҳил бўйлаб ҚИЗИЛ рангни кўрасиз. Қаерда фожеа, қаерда кўзёши, қаерда қайғу, қаерда тўнтариш, қаерда назорат бўлса, шу ерда ҚИЗИЛ ранг бор. Яхшилаб қаранг. Кейин “Нима учун ислом оламида ҳеч тинчлик йўқ?” саволига биргаликда жавоб излаймиз. УСМОНИЙ давлатини қулатган кучларнинг ўлкаларни қандай бўлиб олганликларига эътибор беринг. Кимлар эканлиги РАНГЛАРИ билан маълум. Қизил, кўк ва қаҳваранг. Харитада кўрсатилмаган ЯШИРИНЧА назорат қилинадиган ўлкалар ҳам ЙЎҚ эмас. Америка бу ерларга бевосита келмаса ҳам, келолмаса ҳам ДОЛЛАР ёрдамида маълум бир маънода у ерларни назорат қилиб турди. Лекин таъсир ўтказа олмади.

Чунки дунёда СЎЛЧИЛИК оқими доим инглизлар тарафидан бошқарилган. Бизда ҳам шундай эди. Ва сўлчилик ҳамиша фақат АҚШга ва АҚШдаги капитализмга қарши курашади. Бунга ҳеч кимнинг эътирози йўқ. Лекин нима учун инглиз ва французларга қарши курашадиган сўл оқим йўқ? Ҳолбуки Усмоний ва Бобурий давлатларини қулатганлар шулар эди-ку!? Бир ўйлаб кўринг. 

Бельгия, Буюк Британия, Франция, Голландия ва Люксембург 1948 йил 17 мартда имзолаган БРЮССЕЛЬ КЕЛИШУВИ билан НАТОга асос солишди. Собиқ иттифоқ (СССР) одамзод ёви эълон қилиниб, АҚШни ҳам ўз сафларига қўшиб олишди. 1949 йил 4 апрель санаси... Кейинчалик аъзо давлатлар сони ортди ва ҳоказо. Лекин гап бу ҳақда эмас... 

Аввал ҳам ёзгандим. Лорд Исмей. Яъни НАТО-нинг биринчи бош котиби. 1949 йили нима деганди? Ташкилотнинг мақсади “Русларни ташқарида, америкаликларни ичкарида ва немисларни пастда тутиш” деб айтганди. Яъни ҚИЗИЛ ва КЎК ранглар ўйинни бошлаганди. АҚШни ҳам керак пайтда фойдаланадиган шерик қилишмоқчи бўлишди. Аслида бутун ЖАНЖАЛ Америка билан юқоридаги икки ранг орасида кетмоқда. Жанг майдони эса, Австралия ва Канада орасидаги ҚИЗИЛ ва КЎК рангли ҳудуд. Ер ости бойликлари ва ўтиш йўллари учун уруш кетяпти. Америка ДОЛЛАР билан узоққа боролмаслигига кўз етказди. Бу ерларни эгаллашга уриняпти, лекин бўлмаяпти. Босим ортган сари жанжал ҳам катталашиб, Фергюсондан Балтиморга, Ямандан Суриягача ёйиляпти! Мақсад харитадаги рангларни ўзгартириш. Лекин эшикнинг очилиши учун КАЛИТ шарт.  У эса бизда. Лекин баъзилар ДАЛЬТОНИК бўлгани учун буларни кўрмаяпти. 

Дўстларимдан бири “Баҳрайн қироли қанақасига Обаманинг таклифига “узр, касалман” деб жавоб бериб, ўзи эса қиролича Елизаветанинг олдига чопмоқда?” деб сўраб қолди. Бундай ўлкалар аслида кўп. Фақат биз билмаймиз. Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал Халифа Манамадаги ўрта мактабни битиргач, таълим олиш учун Англияга юборилди. Cambridge Leys мактабига киришдан аввал Годалмингда “Surrey Applegarth” коллежига қатнади. Кейинчалик Хемпширда “Aldershot Cadet” мактабида инглиз армиясининг асосий таълимини олди. Британ Қиролият оиласига жуда яқин эди. Уэльс шаҳзодаси Уильям билан Кейтнинг тўйида тўрда ўтирди. Бундан ташқари муҳим бир жиҳат: 2005 йили шаҳзода Чарльз ва Камилла Паркернинг тўйида иштирок этган ЯГОНА ДАВЛАТ БОШЧИСИ эди.  Тушунтира олдимми?


Бошқа мақолалар