Кимнинг қўли бор?


  • 12 Сентябрь, 2017
  • 1135

2015 йили нефть нархи 115 доллар атрофида эди. 2016 йили бир "яширин ва маҳоратли қўл" тегдию тезда нархи тушиб кетди. Бугунги кунда нарх 50 доллар атрофида. Нефть нархининг тушиши кимларга даромад, кимларга зарар келтирди? Бундан энг қақшатқич зарбалардан бири русларга тегди. Россиянинг иқтисодий зарари миллиардлаб долларга етди. Яқин Шарқ ўлкалари ҳам триллион долларлик зарарга учради.

Вазиятдан ниҳоятда мамнун бўлган АҚШ ҳатто қутбларда ҳали қўл тегмаган заҳираларини ҳам фойдаланишга очди. Нефть қазиб олишни орттирди, муқобил энергияларни ишга қўшишга уринишларини жадаллаштирди.

Яширин ва "маҳоратли қўл" нефть нархидан худди ур-тўқмоқдек фойдаланишга кўчди. Нефть экспорт қилаётган ўлкалар катта-катта зарарларга учратилиб, баъзилари шу тўқмоқ билан саваланяпти, баъзилари тартибга чақириляпти, яна баъзилари эса, тўқмоқни кўриб жон хавлида Вашингтоннинг пинжига тиқиляпти.

Келинг бугун бироз узоқларга сайр қилайлик. Океанорти ўлкалардан Лотин Америкасидаги Венесуэлага бир кўз ташлайлик. Охирги пайтларда катта сиёсий кризисларга саҳна бўлаётган ушбу нефть ўлкасида, "маҳоратли қўл" халқни кўчаларга ҳайдамоқда, шиддат ва тўқнашувлар авж олмоқда, ҳатто давлат тўнтариши ташаббуслари ўрин олмоқда. Маҳаллаларда баррикадалар қурилиб, юзага келган тартибсизликларда 120 киши ҳаётдан кўз юмди, 1500 киши жароҳат олди.

АҚШга пўписа қила оладиган довюрак раҳбар томонидан бошқарилиб келган Венесуэлада кимлардир гражданлар уруши чиқариш учун тинмай ҳаракат қиляптиХалқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, ўлкада гиперинфляция рақамлари 700% ларга етгани кузатилмоқда. Ўлкада камбағаллар ҳукуматни қўллаб-қувватлаб, бойлар эса қарши чиқмоқда. Давлатга қарши энг катта курашни озиқ-овқат картеллари (яккаҳокимлари) олиб бормоқда. Ҳукумат чет элдан озиқ-овқат импорт қилиб, аҳолининг 36%ига маҳалла қўмиталари воситасида жуда арзон нарх билан тарқатмоқда.

Бунга муқобил озиқ-овқат яккаҳокимларининг дўконларида худди шу озиқ-овқатлар 10 баравар қиммат нархга сотиляпти. Бойлар АҚШга маҳлиё, камбағаллар нафратланади. Бўлаётган барча инқирозлар айланиб келиб битта мавзуга тақаляпти. У ҳам бўлса, Венесуэла дунё нефть заҳирасининг 20%га эга!

Аслида жудаям бой бўлиши керак бўлган ўлка очлик чангалида. Экспорт даромадларининг 95%, иқтисодиётининг 55% нефть экспортига суянади.

Юқорида айтилган ҳалиги "қўл" тегиши билан нефть нархлари энг катта зарбалардан бирини Венесуэлага берди. 30 миллион аҳолига эга бўлган Венесуэла ҳар йили 60 миллион доллар зарар кўрмоқда ва бу рақамлар давлат учун ҳаётий аҳамиятга эга.

Ўзга давлатларни ўз мустамлакасига айлантиришни мақсад қилган ЯШИРИН ҚЎЛ ҳеч нарсадан тап тортмаяптиИқтисодни инқирозга учратиш энг катта қурол сифатида фойдаланилмоқда. Бу эса ички тўқнашувлар, террор ва кўча тартибсизликларини келтириб чиқармоқда.

Террор дастидан силласи қуриган ва узлуксиз ташқаридан "шапалоқ" еб келаётганлардан яна биттаси - Африка ўлкаси Чад... Чунки у ерда ҳам дунёнинг энг катта нефть заҳираларидан бири бор. Ўлканинг жануби нефть булоғи.

АҚШ ва француз ширкатлари жанубни ўз одатлари бўйича талон-тарож қилиб, нефть даромадининг катта қисмини ташиб кетмоқда. Чадга эса, даромаднинг фақат 15 %и қолмоқда. Ўлка аҳолисининг ярмидан кўпи 1 долларга кун кўриб, очлик-қаҳатчилик чангалида инграётганида ғарбликларнинг ўлкадан ташиб кетаётган пуллари чамадонларига аранг сиғмоқда. Ҳукумат бошидагилар шу талон-тарожни кўриб, сал товушини кўтарадиган бўлса, террор деган калтак бошларига тегмоқда. Энг қизиғи шуки, ўлкада биронта завод-фабрика қурмаган мустамлакачилар Чадни Нигердан нефть маҳсулотларини сотиб олишга мажбур қилиб қўйишган! Ўзи нефтга бой давлат хориждан нефть маҳсулотларини сотиб оладиган даражада чорасиз.

Африкада катта нефть заҳираларига эга Нигерияда ҳам вазият шундай. Ер ости нефть қайнаб ётган давлатда заҳиралар ғарб ширкатлари тарафидан талон-тарож қилиниб, камбағал халқ бензин топишга қийналмоқда.

Энди бир дўппини олиб ўйлаб кўрайликчи. Нимага нефть қазиб олувчи мусулмон ўлкаларнинг боши террор балосидан ҳеч қутилмайди? Нефть кони Нигерияда "Боко харам", шимолий Ироқда ИШИД, Сомали ва Эфиопияда "ал-Шабоб". Нимага? Бошқа жой қуриб қолдими уларга? Ёки бу тасодифми? Йўқ. Улар айнан "маҳоратли қўл" эгалари кўз тиккан нефть конлари ва савдо йўллари атрофида фаолият юритишади.

ИШИДнинг "хўжакўрсин" босқинлари натижасини яхшилаб кузатинг. Ҳар босқиндан кейин бир нефть кони ёки нефть қувури ўтадиган минтақанинг НАТО кузатувига ўтиб қолганига гувоҳ бўласиз.

Дарҳақиқат нефть ва табиий газга бой Аракан - Мьянма(р)да ҳам айни "маҳоратли қўл" кезиб юрганини илғаш мумкин. Эътибор берсангиз, ваҳҳобий "Ал-Қоида" ва ваҳҳобий-салафий ИШИД террор ташкилотлари доимо бир хил усулдан фойдаланишади. Мьянма(р)даги қатлиомдан аввал Саудия Арабистонида «Аракан (Роҳингя) озодлик армияси» деган ном билан қуролланган ташкилот қурилди. Салафий-ваҳҳобий каллакесар ифлослардан ташкил топган ушбу "озодлик армияси" номли гуруҳ, Мьянма(р)-Аракан вилоятида икки казармага ҳужум уюштирди. Бу тузоқ эди!

Тузоққа тушган Бирма давлат армияси шуни баҳона қилиб, барча араканли мусулмонларни ёппасига қиришга киришди. Минглаб инсонлар жон дардида ватанларини ташлаб қочишга тушди, улгурмаганлари буддист террористлари томонидан бурда-бурда қилинди ва қилинмоқда.

Аслида бу ерда ҳам асл мақсад “Нефть ширкатлари учун минтақани мусулмонлардан тозалаш”дир. Манфаатлари учун қалбаки мусулмон гуруҳлардан фойдаланишди.

Битта нарсани асло эсдан чиқарманг! Қаерда нефть бор бўлса, ўша жойда қўлига қурол ушлаган қалбаки исломий гуруҳлар доимо муҳайё бўлиб туради. Уларнинг ортида эса, инсон ҳаётини, айниқса мусулмон ҳаётини сариқ чақага тенг кўрадиган "маҳоратли қўл" эгалари туради. Ўйин ичида ўйин уюштиришга, қонни қон билан ювишга тўймайдиган шу бир тўда шоқолнинг изига тушгудек бўлсангиз, уларни ҳамма вақт ҒАРБдан топасиз!


Бошқа мақолалар