Ярим финалистлар аниқланди


  • 14 Апрель, 2018
  • 579

Кеча, 13 апрель куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, қуйидаги жуфтликлар финал йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлди.

«Бавария» Германия - «Реал» Испания

«Ливерпуль» Англия - «Рома» Италия

1/2 финалнинг дастлабки учрашуви 24 ва 25 апрель, жавоб учрашувлари – 1 ва 2 май кунлари бўлиб ўтади.

Финал учрашуви 26 май куни Украина пойтахти Киевдаги «Олимпийский» стадионида ўтказилиши белгиланган.

Эътиборли жиҳати, Чемпионлар лигаси финалида кўп вақтдан буён Англия вакилини кўришимиз мумкин: «Ливерпуль» охирги марта 2006-07 йилги мавсумда финалда ўйнаб, «Милан»га ютқазганди. «Рома» эса ўз тарихида илк марта ярим финалга чиққан. Охирги йилларда финалнинг доимий иштирокчисига айланган «Реал»дан фарқли равишда «Бавария» ҳам 2013 йилдан буён финалда ўйнамаяпти.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар