УЕФА жамоаларга 5 та ўйинчи алмаштиришга рухсат берди


  • 1 Апрель, 2021
  • 311

Европа футбол ассоциациялар кенгаши ижроий қўмитаси (УЕФА) келгуси футбол бўйича Европа чемпионати ва Миллат лигаси – 2021 матчларида жамоаларга 5 нафардан ўйинчи алмаштиришга рухсат берди.

УЕФА ижроий қўмита йиғилиши чоршанба куни бўлиб ўтди. Футбол ассоциациялар халқаро кенгаши (IFAB) 2020 йил май ойида ФИФАнинг коронавирус пандемияси сабабли жамоаларга вақтинчалик бир матчда 5 тадан ўйинчи алмаштириш бўйича таклифини қабул қилганди.  Декабрь ойида IFAB ушбу қарор муддатини 2022 йил 31 июлигача узайтирди.

Евро-2020 матчлари 11 июндан 11 июлгача Европанинг 12 та шаҳрида ўтказилади. 


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-24
Спорт