- 2023-04-27
Украина давлати аҳоли сонини ошириш учун амалга ошираётган ташвиқ сиёсати одамларни ҳайратга солди.
Украинанинг аҳолиси сўнгги 20 йилда 52 миллиондан 45 миллионга камайди. Бирлашган Миллатлар ташкилоти тахминига кўра, 2050 йилда бу рақам 30 миллиондан ҳам тушиб кетиши мумкин. Бунинг олдини олишга киришган Украина ҳукумати аҳолини кўпайтириш учун шов-шувли таклиф билан чиқди.
Биринчи фарзандга моддий ёрдам сифатида 4000 доллар, иккинчи фарзанд учун 7000 доллар, учинчи ва ундан кўп фарзанд учун 14000 доллар берилиши белгиланди. Давлат 5 ёки ундан болали оилаларга совға сифатида уй беришни хам мўлжаллаган. 5 нафар фарзандни дунёга келтирган она 1500 доллар ҳадя билан бирга “Миллий қаҳрамон” унвонини ҳам олади.
3, 5 ёки ундан кўп фарзандли бўлган оилалар сув, электр, газ, телефон каби коммунал тўловларнинг 50% ини тўлайди.
Фарзандли бўлиш мана шу тариқа ташвиқ этилиб турса, вақти келиб 30 ёшга тўлса ҳам фарзанди бўлмаган оилалардан солиқ олиниши кун тартибига келиши мумкин.