- 2012-12-15
АҚШ бошчилигида қурилган халқаро коалиция 2014 йилдан бери олиб бораётган ҳаво операцияларида ҳозирги кунгача 22 минг нафар ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган террористик ташкилот) аъзоси йўқ қилинганлиги маълум қилинди.
Франция мудофаа вазири Жан-ИВ Ле Дриан АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция иттифоқининг Ироқ ва Суриядаги ҳаво операциялари ҳақида маълумот берди. “France 24” каналида эфирга чиққан Ле Дриан коалициянинг 2014 йилдан бу кунгача тахминан 22 минг ДАИШ террористларини ўлдирганини қайд этди. Сўнгги кунларда ДАИШга қарши муҳим муваффақиятлар қўлга киритилганлигини таъкидлаган Ле Дриан “Анча вақтдан бери ДАИШдан кенг қамровли ҳужум кўрмадик. ДАИШ шу онда жуда қийин аҳволда, лекин барибир диққатли бўлишимиз лозим” деди.
Бу орада Россия самолётларининг Сурининг Дайруз Зор вилоятига қарашли Болил ва Табия қишлоқларига қилган ҳужумида 50 нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмди. Идлиб вилоятидаги Сармада атрофида аҳоли яшайдиган жойга қилинган ҳужум оқибатида битта оиладан 7 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди.