- 2016-05-17
АҚШ-Хитой орасидаги Тайвань зиддияти ортмоқда. АҚШ вакиллар палатаси раиси Ненси Пелосининг Тайванни зиёрат қилиш иддаоси Хитой ҳукуматини ҳаракатга келтирди. Хитой, агар АҚШлик вакил мустақиллик даво қилаётган Тайванга кирадиган бўлса, ҳарбий қаршилик беришлари мумкинлигини айтиб таҳдид қилди.
Хитой мудофаа вазирлиги матбуот котиби зобит Тан Кифей берган баёнотида Хитой тарафи Пелосининг оролни зиёрат қилишига қарши эканлигини бир неча бор билдирганлигини, АҚШдан Тайваннинг мустақиллик иддаоларини қўллаб-қувватламаслик ҳақидаги талабларига амал қилишини кутаётганлигини таъкидлади.
Хитой армиясининг ҳар қандай ташқи аралашув ва Тайваннинг мустақиллигига йўналтирилган режа қаршисида ўлканинг мустақиллиги ва ҳудуд яхлитлигини ҳимоя қилишга қарорли эканлигини таъкидлаган Тан “Пелоси Тайванга келадиган бўлса, Хитой армияси бекор турмайди” деди.
Тан бўлғуси зиёратнинг “ягона Хитой” ва Хитой-АҚШ дипломатик алақоларининг асоси бўлган учта ҳамкор келишувнинг ҳукмларини жиддий шаклда бузишини, икки ўлка ва икки армия орасидаги алоқаларга зарар етказишини ҳамда Тайвань бўғозидаги зиддиятни орттиришини айтди.
Хитойда иккинчи жаҳон урушидан кейин юзага келган ички урушда Мао Цзедун бошчилигидаги Хитой коммунист партиясининг 1949 йили ҳукмрон бўлиши ортидан ва Хитой халқ республикасининг қурилишини эълон қилганидан кейин Чан Кайши бошчилигидаги Хитой миллий партияси аъзолари Тайванга жойлашиб, 1912 йили ташкил этилган Хитой республикаси бошқаруви оролда давом этишини билдириб, мустақиллик эълон қилишганди.
Бу ҳолат Хитой ҳукумати тарафидан қабул қилинмаса ҳам Тайвань вакиллари 1971 йилгача БМТда Хитойни тамсил этиб келишди. 1950-60 йилларда кўплаб ўлкаларнинг Хитой республикасидан кўра Хитой халқ республикасини танлаши ортидан 1971 йили БМТдаги овоз беришда Пекин ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний вакили деб қабул қилиниши ортидан Тайваннинг халқаро ташкилотлардаги мақоми ноаниқ ҳолга келганди.