Путиннинг сирдоши қамоқда ўлди


  • 25 Августь, 2023
  • 202

Россия президенти Владимир Путиннинг сирларини билиши иддао этилган собиқ генерал Геннадий Лопирев ҳибсда тутилган қамоқхона камерасида шубҳали шаклда ҳаётдан кўз юмди. Лопиревнинг ўлими бир ҳафта ичида шубҳали дея баҳоланган иккинчи юқори лавозимли рус генералининг ўлими сифатида қайд этилди.

Россия президенти Путин Қораденгиз соҳилида бир миллиард долларга қурдирган саройининг сирларини билувчи собиқ генерал Геннеадий Лопирев қамоқхона камерасида тўсатдан жони узилди.

69 ёшли Лопирев ётган қамоқхона камерасида безовталаниб, нафас етказа олмай ўлганлиги айтилмоқда.

Россиялик мутахассислар Лопиревнинг ташхис этилмаган қон саратони хастаси эканлигини айтиб, бевақт ўлими борасидаги шубҳаларни тарқатишни истаётганлиги иддао этилмоқда. Генерал Путиннинг махсус қароргоҳлари хавфсизлигига масъул эканлиги ва ушбу қароргоҳлар ҳақида етарлича муҳим маълумотларга эга бўлиши уни нишонга айлантиргани айтилмоқда.

Россияда Путин ҳукуматига мухолифлар Лопиревнинг заҳарлаб ўлдирилганлигини айтишмоқда.

Генерал Лопирев 2017 йили пора олиш ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлашда айбланиб, 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Лопирев судда ўз айбларини тан олмаган эди.

Лопиревнинг шубҳали ўлими бир ҳафта ичида юқори лавозимли иккинчи генерал ўлими сифатида қайд этилди. Лопиревдан аввал Украинадаги рус армиясига қўмондонлик қилган генерал Геннадий Жидконинг ҳам тўсатдан жони узилганди.


Бошқа мақолалар