- 2017-03-28
4 декабрь куни Мўғилистон пойтахтида коррупцияга қарши норозилик намойишлари бошланди. Юзлаб намойишчилар Сухэ Батор майдонига тўпланиб, ҳукумат биноларини босиб олишга уринишда ва майдон марказидаги арчага ўт қўйишди.
Бугун намойишлар учинчи кун давом этиб, намойишчилар кўмир етказиб беришда амалдорларни коррупцияда айблашмоқда.
Улан-Батор губернатори Долгорсурэнгийн Сумьяабазар марказий майдондаги ва ҳукумат уйи олдидаги намойишчиларга қарши куч ишлатиш ҳақида қарор чиқарди. Шу билан бирга тегишли органларга намойишда қатнашаётган аҳолини бу ҳақида аввалдан огоҳлантирилиши топширилди. Зарур бўлган тақдирда куч ишлатган ҳолда намойишни тарқатиш топшириғи берилди.