- 2022-06-02
АҚШ президенти Барак Обама адресига ичида шубҳали кукун бўлган хат келди. Конвертни махфий хизмат тўхтатиб қолди. Ҳозир у текширув ишларидан ўтказилмоқда. Конқертдаги кукун жуда хавфли бўлган ўсимлик заҳри — ритсин бўлиши мумкин. Яқинда шунга ўхшаш хат Нью-Йорк мери Майкл Блумберг офисига ҳам келган эди.
Обама ва Блумберг иккаласи ҳам шахсий ўқотар қуролга эга бўлиш шартларини мураккаблаштириш тарафдорларидир. Мэр номига келган конвертда дўқ-пўписалардан иборат хат бўлиб, унда қуролга эга бўлиш ҳуқуқи конституцияда ёзиб қўйилганлиги эслатилган эди. Полиция ушбу йўлланмаларни юборишда гумон қилинаётган шахсни қўлга олган.
У ҳақда полицияга шубҳалининг рафиқаси хабар берган. Аёл эрининг компьютеридан ритсинни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар ва давлат бошлиғи ҳамда Нью-Йорк мэри ҳақида маълумотларни, музлаткичдан эса шубҳали моддаларни топиб олган.
daryo.uz сайтидан олинди.