- 2024-10-03
Исломни танлаган исроиллик Морал Малка (21) ўлкасидаги ашаддий сионистларнинг таҳдидларига қарамай фаластинлик Маҳмуд Мансур (26) билан турмуш қурди. Малка ва Мансурнинг Яфа шаҳрида ўтказилган тўй маросимида 200дан ортиқ полиция ходими хавфсизликни таъминлади. Тўй келинни Ришон-ле-цион шаҳридаги уйидан олиш билан бошланди. Тўйга иштирок этган 800 нафар меҳмон янги жуфтни Яфадаги уйига олиб келди.
Фаластинлик куёвнинг Яфадаги уйининг атрофида тўпланган бир гуруҳ исроиллик намойишчилар полиция қаршилигига учради.
Куёвнинг онаси Фадво Мансур Исроил газетасига берган интервьюсида қийинчиликларга қарши чидам кўрсатишларини маълум қилиб “Ҳамма бу ерга бизни қўллаб-қувватлаш учун келди. Афсуски, баъзи салбий ҳолатни кутаётганлар ҳам бор. Куёв билан келинга ҳам айтганимдек, муҳаббат ҳар доим ғолиб чиқади” деб гапирди. Келини рўпара бўлган қийинчиликларга хафа бўлганлигини айтган Мансур “Келиним жуда салбий муносабатларга дуч келди. Лекин у буларни енга оладиган даражада кучли ва биз уни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Келиним билан гаплашганимда менга “Ҳамма нарсанинг ўз йўлида кетишини ва чиройли тўйимиз бўлишини хоҳлайман” деб орзусини айтди” деди. Икки ёш кеча маҳкамага мурожаат қилиб, ўнгчи сионист сифатида танилган “Муқаддас тупроқларда ассимиляциянинг олдини олиш ташкилоти” (LEHAVA) аъзоларининг тўйларини бузишларига тўсиқ бўлишларини исташди. Исроил маҳкамаси LEHAVA аъзоларининг тўй бўладиган жойдан 200 метр узоқда намойиш ўтказишларига ҳукм чиқарди.
Маркази Тель-Авивда бўлган “Маарив” газетаси эса, Исроил ички ишлари вазирлиги маълумотларига суяниб сўнгги ўн йил ичида юзлаб яҳудийларнинг Ислом динига, ўнлаб яҳудийларнинг христиан динига ўтиб кетганлигини хабар берди. 2000 йилдан бери ҳар йили ўртача 100 яҳудийнинг паспортларини мусулмон қилиб ўзгартириш учун маҳкамага мурожаат қилиши қайд этилди. Яҳудийларнинг ўзга динга ўтишига қарши курашиш мақсадида қурилган “Охирги дамгача исроилли оилалар ташкилоти” бошқарувчилари яҳудийлар орасида ўзга динга ўтиш холатларининг ўзлари учун тахмин қилингандан ҳам таҳликали рақамларга етганини айтишмоқда. Ташкилот бошчилари юзлаб исроиллик яҳудийларнинг норасмий шаклда мусулмон ёки христиан бўлиб кетганликларини билдиришмоқда.
Тель-Авивдаги “Yediot Ahronot” газетаси хабарига кўра, Исроилдаги дин ишлари ва ички ишлар вазирлиги вакиллари исломни танлаган яҳудийларга қаттиқ босим ўтказишмоқда. Ташкилотнинг Исломни танлаган исроиллик ватандошга мусулмон бўлгандан кейин қайтиб яҳудийликка қайтиши учун катта босим ўтказди. Янги мусулмон бўлган исроиллик мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди. “Динини ўзгартирганларнинг мияси айниб қолганлигини, ақли жойида бўлган кишининг яҳудийликдан бошқа динни танлай олмаслигини” даво қилувчи органларнинг босимига қарамай янги мусулмон бўлган ёш қиз ўз ҳаёти учун берган қарорини ҳеч қандай куч ўзгартира олмаслигини таъкидлади.