Саудия шаҳзодасининг даъвоси


  • 8 Июнь, 2013
  • 1167

Саудия шаҳзодаси Ал Валид бин Таллол 30 миллиард долларлик шахсий бойлигини 20 миллиард деб кўрсатган “Forbes” журналини судга берди.

Саудия шаҳзодаси Ал Валид бин Таллол 30 миллиард долларлик бойлигини “Энг бадавлат кишилар рўйхати”да 20 миллиард деб кўрсатган “Forbes” журналини ва  хабарни тайёрлаган икки журналистни Лондон Олий судига арз қилди. Дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири бўлган Бин Таллол “Forbes”нинг рўйхатида 26-ўринни эгаллаганини, лекин ҳақиқий бойлиги билан илк ўнталикдан жой олиши кераклигини маълум қилди. Хабар туфайли камситилгани ва иззат-нафси озор чекканлигини билдирган шаҳзода “Forbes”нинг бадавлатлар рўйхатига ишончини йўқотганини таъкидлади. “Twitter”нинг шерикларидан ва Париждаги “Hotel George V”нинг ҳиссадорларидан бири бўлган Бин Таллол журнални Ўрта Шарқлик бизнесменларга қарши муносабатда бўлганлик билан айблади. 


Бошқа мақолалар