Ўрта Осиёнинг энг катта муаммоси


  • 15 Июнь, 2013
  • 1439

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўрта Осиёдаги сув-энергия муаммоси бу давлатлар орасидаги ҳамкорлик ва ўзаро диалог йўли билан ҳал этилиши мумкинлигини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентда расмий сафарда бўлган Назарбоев матбуот анжуманида минтақадаги халқларнинг хавфсизлиги учун Ўрта Осиёдаги дарёларнинг уст қисмида қурилиши режалаштирилаётган ГЭСлар холис экспертлар тарафидан экспертизадан ўтказилиши кераклигини гапирди.

Минтақа халқларини бу лойиҳанинг ишончли эканлигига ишонтириш кераклигини айтган Назарбоев “Бу дарёларнинг юқори қисмида жойлашган давлатлар Каримов ёки Назарбоевни эмас, минтақа аҳолисини бу лойиҳаларнинг экологик жиҳатдан хавфсиз эканлигига ишонтириши керак” деб гапирди.

Назарбоев минтақада ҳал этилмайдиган муаммо ёки масаланинг йўқлигини ва бу муаммоларни бошқаларнинг ёрдами билан эмас, минтақа ўлкаларининг ўзлари ечиши кераклигини таъкидлаб, Ўзбекистон билан Қозоғистоннинг минтақадаги сув истеъмоли ҳақидаги қарашлари бир эканлигига эътибор қаратди.

Минтақадаги қўшни давлатларнинг иқтисодий муаммолари борлигини ва бу муаммоларини турли лойиҳалар ёрдамида ҳал этмоқчилигини айтган Назарбоев муаммоларнинг бошқа давлатлар зарарига ҳал этилмаслиги кераклигини таъкидлади. Дунёда бир неча давлатда оқиб ўтувчи дарёлар билан боғлиқ кўплаган мисоллар борлигини ва буларнинг диалог йўли билан ечилганлигига урғу берган Назарбоев бу масалаларни ҳал этиш учун дўстона муносабатда бир стол атрофига тўпланиш кераклигини айтди.

Сирдарё ва Амударё ирмоқларининг уст қисмида жойлашган Тожикистон ва Қирғизистон Ўрта Осиёнинг суғориладиган далаларини таъминлаётган дарёларнинг уст қисмида ГЭС қуриб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини Покистон ва Афғонистонга сотиш орқали давлат иқтисодиётини кўтаришни мақсад қилиб қўйган. Бу дарёларнинг қуйи қисмида жойлашган Ўзбекистон ва Қозоғистон қуриладиган ГЭСлар туфайли сув тақчиллиги муаммосига дуч келиши мумкин. 


Бошқа мақолалар