Барча кўп фарзандлиларга нафақа тўланиши таклиф этилди


  • 9 Октябрь, 2019
  • 566

Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Биржан Нуримбетов ўлкадаги барча кўп фарзандли оилаларга 42 500 тенгедан бошлаб нафақа беришни таклиф қилди. Ҳукумат йиғилишида вазир 60% қозоғистонликлар кўп фарзандли оила эканлигини маълум қилди.

Нуримбетов “Шу сабабли, кўп фарзандлиларни манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар таркибидан чиқариб, уларга даромадидан қатъий назар нафақа беришни таклиф қиламиз. Бу кўп фарзандли оналарнинг нуфузини кўтариб, уларнинг моддий аҳволини яхшилайди” деди.

Вазирга кўра, нафақа тоифаларга бўлинади. Тўрт фарзандли оила ойига 42500 тенге нафақа пули олади. Фарзандлар сонига қараб нафақа ҳам ошиб боради. Максимал нафақа пули 73370 тенгени ташкил этади. 


Бошқа мақолалар