- 2020-11-28
Ўтган ҳафтада Бразилияда метро ва автобус билетларининг 10 центга ошиши туфайли минглаган намойишчилар норозилик акциясига чиқишди. Рио-де-Жанейрода 100 минг киши намойишга чиқди. Полиция намойишчиларни кўзни ёшлантирувчи газ ва резина ўқлар билан тўхтатди.
Айни вақтда бир неча шаҳарларда бирданига юз берган норозилик акцияларининг асл сабаби йўл ҳақининг ошиши деб кўрсатилса ҳам, намойишчилар ҳукуматнинг юритаётган сиёсатига қарши эканликларини билдирдилар. Намойишчилар 2014 йили футбол бўйича Жаҳон чемпионати ва 2016 йили олимпиада учун қурилган стадионларнинг мамлакат бюджетига зарар берганлигини айтмоқдалар. Мамлакат бюджетининг кераксиз жойга сарфланганига айтаётган намойишчилар солиқ, таълим, соғлиқ, хавфсизлик ва оммавий транспорт соҳаларидаги камчиликларга ҳам қарши норозиликларини биллдирдилар.
Ёшлигида марксист милиция сафида ҳарбий режимга қарши курашган президент Дилма Русеф “Тинч норозилик митинглар қонунийдир. Ёшларнинг митингга чиқиши табиий ҳолдир” деб баёнот берди. Полиция уларга тош отган намойишчиларни кўзни ёшлантирувчи газ ва резина ўқлар билан тарқатди. Кўплаган намойишчиларни ҳибсга олди. Митинлар камида 11 та катта шаҳарда бўлиб ўтмоқда.
Футболни жуда яхши кўрамиз, лекин стадионга пул сарфламанг
Аҳолисининг катта қисми ночор кун кўрувчилар қаторида бўлган Бразилияда футбол турнирлари учун сарфланган маблағларга норозилик билдирган аҳоли Бразилия билан Япония орасида ўтказиладиган матч олдидан митинг ташкиллагандилар. Мингдан ортиқ намойишчининг стадион олдида ўтказган митинггида 39 киши жароҳат олган, кўплаган намойишчилар ҳибсга олинганди. Митингда намойишчилар “Жаҳон кубогига эҳтиёжимиз йўқ”, “Маблағни касалхона ва мактаблар учун сарфланг” деб ёзилган плакатларни кўтариб олишганди.