- 2024-09-05
100% электр билан ҳаракатланадиган ва беш турдаги модел билан 2022 йили фойдаланишга чиқадиган Туркия автомобили Бурсада ишлаб чиқарилади. Супер ақлли аппарат қурилмаларига эга автомобиль учун 22 миллиард лира инвестиция ажратилмоқчи. Қуриладиган автозаводда 4323 киши иш билан таъминланади. Ўттиз дақиқада электр қуввати оладиган автомобиль шу қуввати билан 500 км масофага бора олади. Доим интернетга боғлангани учун жиҳозлар ва уй билан алоқада бўлади. Ҳайдовчининг ўрнига ўйлайди, йўл ва атрофдагилар ҳақида бутун маълумотларни автомобилнинг ойнасида акс эттиради. Янгиланишларни узоқдан олади. Автоном технологияси (автопилот) ёрдамида тирбандликда ўзи тўхтаб-юриши мумкин.
Туркиянинг энг муҳим лойиҳаларидан бири бўлган миллий автомобиль намойиш этилди. Тадбирда президент Ражаб Тойип Эрдўғон, саноат ва технология вазири Мустафо Варанк, президентлик маҳкамаси аъзолари, Туркиянинг автомобиль ишлаб чиқариш гуруҳи раҳбари Меҳмет Гуржа Қорақош ва бошқалар, жами 3 минг киши иштирок этди. Туркиянинг илк миллий автомобили “Devrim” (1961) билан бирга Туркиянинг автомобилига оид модуляр ва электр кучи намойиш этилди. Электр ускунларнинг энг муҳим қисми бу аккумуляторларидир. Меҳмет Қорақошнинг айтишича бу турдаги аккумуляторлар ишлаб чиқаришда жаҳонда энг илғор ширкат шубҳасиз Тесладир. Лекин турк автомобили аккумулятори Тесланикидан ҳам кучлироқ қилиб ясалган. Сабаби Тесланинг турк бошмуҳандиси миллий лойиҳа учун маҳоратини ватанига сарфлаш учун Тесладан трансфер қилинган.
Автомобиль ишлаб чиқариш фабрикаси қурилиши 2020 йили бошланади. 2030 йилгача интеллектуал мулк ҳуқуқи бутунлай ўзига тегишли платформа устида 100% электр билан ҳаракатланадиган беш турдаги модел ишлаб чиқарилади.
Миллий автомобилнинг заводи автомобиль саноати маркази Бурсада ҳарбий участкада қурилади. Электр билан ҳаракатланадиган транспорт воситасини беш турдаги моделда, йилда 175 минг дона ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Дунёда илк бор автомобилда “Голографик ассистент” технологиясидан фойдаланилади. Ҳайдовчи кўзини йўлдан узмасдан автомобилнинг кўрсатиш экранида берилган маълумотларни олдинги ойнадан кўра олади. Айни вақтда йўл ва атрофдагилар ҳақида бутун маълумотларга эга бўлади.