- 2016-10-06
Англияда 15 йил аввал бир ботаник боғига экилган “Қўй ейдиган ўсимлик” гуллаш арафасида.
3 метр баландликдаги гигант ўсимлик тиканлари билан тутиб олган қўй ва бошқа ҳайвонларни еб, қолдиқларини ўзи учун ўғит сифатида фойдаланиши билан танилган. Фақат ўсимлик 15-20 йилда бир марта гуллайди. Уислейдаги Қироллик боғдорчилик жамияти боғчасида асли Чилига оид бўлган “Puya chilensis” номли ўсимликни эккан кишилар 15 йил кутишди. Ўсимлик яқин кунлар ичида гуллаши кутилмоқда.