Исроилнинг Самирий яҳудийлари


  • 2 Май, 2013
  • 1400

Улар Исроилдаги бошқа яҳудийлар тарафидан ҳамиша камситилиб, бегонасиратилади, чунки ибодатлари мусулмонларга ўхшайди.

Ўрта Шарқнинг энг қадим диний жамоатларидан бири бўлган Самирий яҳудийлари Фаластиннинг Наблус шаҳридаги Геризим тоғида ҳожи бўлдилар.

Самирийлар ҳар йили муқаддас деб билувчи Геризим тоғига оқ либос ва қизил бош кийимлари билан чиқиб, Хамурсиз байрамининг сўнгги кунини дуолар билан нишонлашади.

Тонггача синагогда Таврот ўқиб, дуо қилган Самирийлар қуёш чиқишидан икки соат олдин тоққа чиқишни бошлайдилар. Йўлда диний муножотлар жўрлигида бораётган 500га яқин эркак Самирий билан бир раввин ҳазрати Мусога берилган 10 амр ёзилган Таврот матнларини матога ўралган ҳолда олиб борадилар.

Улар тоққа чиққанларидан кейин бир соат давомида ўтириб, тик туриб ва саждада дуо қилиш билан қуёшнинг чиқишини кутиб, ундан кейин тоғдан тушадилар.

Самирийлар ким?

Самирийлар яҳудийларникига ўхшаш бир динга эътиқод қилишларига қарамай, умуман яҳуд халқи томонидан яҳудий қаторига лойиқ кўрилмай, камситиб келаётган кичик бир элат.

Тавротлари орасида 6000та фарқ

Яҳудийлар билан Самирийлар орасида анча фарқлар бор. Яҳудийларнинг Тавроти билан Самирийларнинг Тавроти орасида 6000га яқин фарқ борлиги айтилади. Самирийлар Қуддуснинг ўрнига Геризимни муқаддас деб қабул қиладилар ва ўзларини ҳақиқий яҳудий деб ҳисоблашади.

Ибодат тарзлари мусулмонларникига ўхшайди

Самирийларнинг ибодат қилиш усуллари мусулмонларникига жуда ўхшаб кетади. Масалан худди мусулмонлардай ибодатдан аввал таҳорат олишади, арамий тилида ибодат қилишади. Ибодатхоналарининг ички кўриниши худди мусулмон масжидларидай. Яҳудийларнинг синагогларидек ичида стол-стул ва қаторлар бўлмайди. Ибодатларида руку ва саждасимон ҳаракатлар бор. Исломдаги намоз амалига ўхшаш бир усулда намоз ўқийдилар.

Либослари қизил бош кийим ва узун оқ кўйлакдан иборат бўлган Самирийларнинг Исроилда жами 850 нафар эканликлари маълум. 


Бошқа мақолалар