- 2022-10-25
Араканли мусулмонларга қарши ўтказилган қирғиннинг боши буддист роҳиб Ашин Виратунинг башараси сурати “Буддист террорининг башараси” сарлавҳаси билан “Time” журнали муқовасидан ўрин олди.
АҚШда чоп этиладиган “Time” журнали Мьянмалик ислом душмани буддист роҳиб Ашин Виратуни “Буддист террорининг башараси” номли сарлавҳа билан журналга муқова қилди. Мьянма президенти Тейн Сеин эса “Журнал мақоласи Мьянмадаги динлараро толеарнтликка зарар етказишини” айтиб буддист роҳибининг тинчлик ва осойишталик учун меҳнат қилаётганини таъкидлади. Президентнинг интернет сайтида “Time да буддизмнинг нотўғри танитганлиги” иддао этилди. Мьянмалик буддистларнинг ҳам журнал хабарига қарши интернетда имзо кампанияси бошлаганликларини билдирдилар. Ашин Вирату Аракан минтақасида яшайдиган мусулмонларни Мьянма учун хавф деб билади. 45 ёшли буддист роҳиб 2003 йили мусулмонларга қарши тажовузда айбланиб, ҳибсга олинганди. Лекин ўтган йили президент Тейн Сеин тарафидан авф этилиб, озодликка чиқарилди. Араканлик мусулмонларга қарши уюштирилган ҳужумларда фақат ўтган йилнинг ўзида 200 дан ортиқ мусулмон ҳаётдан кўз юмди. Жорий йилнинг март ойидаги ваҳшатларда 40дан ортиқ мусулмон ҳалок бўлди. Бунинг устига юзлаган мусулмон ҳибсга олиниб, ушбу тажовузларни уюштирган буддистлардан бир нечтасигина жазоланган эди.