АҚШ ва Британия хусийларга ҳужум қилди


  • 12 Январь, 2024
  • 140

Қизилденгизда янги тўқнашувлар бошланди. Хусийлар генерали Абдул Жаҳаф АҚШ кемасини ичидагилар билан бирга денгизга чўктириб юборганликларини маълум қилди. Байден эса бунга жавобан АҚШ ва Британия армияси Яманда хусийларга оид баъзи объектларни бомбалаганини хабар берди.

АҚШ ва Британия Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган хусийларга қарши Яманда қўшма операция ўтказишга қарор қилди. АҚШ ва инглиз қирувчи самолётлари Яман пойтахти Санога бомба ёғдирди. Пентагон вакили бомбардимонда 10 та хусийларга тегишли объект йўқ қилинганлигини билдирди. Лекин хусийлар берган баёнотида Америка кемасини чўктириб юборганликларини айтишмоқда.

Ҳужумлар ортидан хусий ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн ал Аззи “Ўлкамиз АҚШ ва Британия кемалари, денгиз ости кемалари ва қирувчи самолётлари тарафидан қаттиқ ҳужумга учради. Шубҳасиз, Вашингтон ва Лондон оғир товон тўлашга мажбур бўлади” деди.

АҚШ президенти Джо Байден ўз навбатида “Бугун менинг кўрсатмам билан АҚШ армияси Британия билан бирга Австралия, Баҳрайн, Канада ва Голландия кўмагида Яманда хусий исёнчилари тарафидан қўлланилаётган баъзи объектларга ҳаво ҳужуми амалга оширди” деб гапирди.

Қаттиқ бомбардимон остидаги Ямандан даҳшатли видео ва фототасвирлар келаётган бир вақтда хусий медиа идораси раиси ёрдамчиси Носир ал Аҳмар “Ғазо каби бомбаланганимиз учун мана энди роҳатландик. Фаластин халқи бомбаланаётганда биз бундан маҳрум қолганимиз учун уялаётгандик” деди.


Бошқа мақолалар