- 2022-11-08
БМТ Бош котиби Бан Ки-мун Сурияда ҳарбий ҳаракатга қарши эканлигини билдирди ва тарафларга аскар киритишини қоралади.
БМТ Бош котиби Бан “Ҳар ўтган кун оддий вантандошларимизни йўқотяпмиз. Тарафларга яна-да кўп қуролдан фойдаланиш муаммони ҳал этмайди. Ҳарбий ечим йўқ” деди. Санкт-Петербургда ўтказилган G20 саммитида гапирган Бан муаммони ҳал этиш учун Женева анжумани тўпланишини истади. Суриядаги инсоний муаммолар сўнгги даврда тарихнинг энг катта фожиаси бўлганлигини билдирган Бош котиб 100 мингдан ортиқ инсон ўлганлигини, 4,25 миллион одам ўлка ичида, 2 миллион инсоннинг чет элларда қочоқ бўлиб юрганлигини айтди.
БМТ мутахассислари Суриядан чиқмайди
БМТ Бош котиби Бан Сурияда инсоний ёрдам бўйича ишлаётган БМТ мутахассисларининг Суриядан чиқишни режалаштирмаётганликлари айтди. Минтақадаги хавфли ҳолатга қарамай одамларининг шу ерда қолишини маълум қилган Бан Сурияда уларнинг сони 4500 атрофида эканлигини билдирди.