- 2013-11-23
Исроил билан “нормаллашув”га мойил бўлган Саудия Арабистон валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмон халқнинг нафратидан қўрқмоқда. “Haaretz” газетасининг иддаосига кўра принц учрашган Исроил-Америкалик миллиардер Хаим Сабанга “Нормаллашув қадамларига қўшила олмайман. Бу Эрон, Қатар ва халқимнинг қўлида ўлиб кетишимга сабаб бўлади” дея ўз қўрқувини билдирган.
Исроил билан араб ўлкалари орасидаги яқинлашувнинг муаллифи бўлган Джаред Кушнернинг Муҳаммад бин Салмон билан яқин дўст эканлиги маълум. Валиаҳд принцга Исроилда “Сион дўстлари” мукофоти берилган.