- 2013-01-10
Швецияда эркакларга умумий ҳожатхоналарда ўтирган ҳолда ҳожат чиқаришга мажбурлаш учун қонун лойиҳаси таклиф этилди.
“Huffington Post”нинг хабарига кўра, сўлчилар партияси умумий ҳожатхоналарда эркакларнинг оёқда туриб ҳожат чиқаришларининг ҳам инсон соғлигига, ҳам ҳожатхона тозалигига зарар беришини билдирдилар. Янги лойиҳага сабаб сифатида ўтирган ҳолда ҳожат чиқаришнинг қовуқни бутунлай бўшатишга ёрдам берганидек, простата муаммоларининг ҳам олдини олиши кўрсатилган. Мусулмонлар учун сир бўлмаган ва 14 асрдан буён одатий иш саналадиган "ҳожат" масаласига илм-фаннинг кеч бўлса ҳам, етиб келиши қувонарли.