- 2013-01-10
Ишғолчи Исроил армиясининг танки Ливанда жойлашган БМТнинг тинчликпарвар кучларига қарши ўт очди. Ҳужум натижасида моддий зарар етказилиб, ҳеч ким жароҳат олмади.
БМТ берган хабарда “Бугун Кафарқаъла яқинидаги тинчликпарвар кучларга қарашли қўриқлаш минораси Исроил армиясининг Merkava танки томонидан ўққа тутилди” дейилган.
Натижада иккита камера ишдан чиқиб, минора зарар кўрган. Яна хабарда тинчликпарвар кучлар ҳудуди қайта ўққа тутилгани айтилди.
Тинчликпарварлар “Биз Исроил армиясига ва барчага БМТ аъзоларининг ва мулкларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда дахлсизлигига риоя қилиш мажбуриятини эслатиб қўямиз” деб таъкидлашди.
Бу Исроил армияси томонидан Ливандаги БМТ тинчликпарварларига биринчи ҳужум эмас. 10 октябрь куни Аннақурадаги БМТнинг штаб-квартирасидаги кузатиш минораси ҳам исроилликлар томонидан ўққа тутилганди. Бундан ташқари Лабундаги тинчликпарварлар жойлашган бункер кириши ўққа тутилганди.
13 октябрда Исроилнинг иккита танки Ливан жанубидаги БМТ биносининг дарвозасини бузиб кирганди. БМТ норозилигидан кейин танклар 45 дақиқа ўтиб ҳудудни тарк этишди.