- 2019-07-27
Ҳар йили тайёрланадиган дунё бахтлилик ҳисоботининг бу йилги натижалари эълон қилинди. Рўйхатда Финляндия биринчи ўринни эгаллади. Бу натижа Скандинавия ўлкаларининг бахтлилик индексидаги кучли позициясини яна бир бор намоён қилди.
Бу йилги ҳисобот ёш гуруҳларига кўра алоҳида рўйхат қилинган илк ҳисобот бўлди ва баъзи ўлкаларда ёшлар орасида ҳаётдан мамнунлик пасайиб кетганлигини кўрсатди.
2012 йили БМТ 20мартни халқаро бахтлилик куни деб эълон қилиши билан ҳар йили чоп этиладиган ҳисоботга кўра Финляндия бу йил ҳам биринчи ўринни эгаллади.
Гэллап, Оксфорд фаровонлик тадқиқот маркази ва БМТ барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи тарафидан тайёрланган ҳисоботда 140 дан ортиқ ўлкадаги одамлардан олинган анкета маълумотларидан фойдаланилади.
Дунё бахтлилик ҳисоботининг асосчи муҳаррирларидан Джон Хеллиуел анкетада ҳар бир иштирокчидан нимага қиймат бериши эътиборга олиниб, баҳоланишини истаганини билдирди.
Хеллиуел “Финляндиянинг бутун булар жиҳатидан бой эканлигини кўриб турибсиз. Масалан, кўчада тушириб қолдирилган картмонни эгасига қайтариб бериш, одамларнинг бирбирига ёрдам бериши, соғлиқ ва таълим имкониятлари кабилардир” деди.
Ҳисоботда яшашни баҳолашга ёрдамчи бўлиш учун олти асосий критерияни тадқиқ қилади: Киши бошига тўғри келадиган ЯИМ, ижтимоий дастак, соғ-саломат кун кечириш, эркинлик, сахийлик ва коррупциянинг камлиги.
Финляндиядан кейинги ўринларни мос ҳолда Дания, Исландия ва Швециялар эгаллади.
Ҳисоботга кўра илк ўнталикни қуйидаги ўлкалар эгаллади:
1. Финляндия.
2. Дания.
3. Исландия.
4. Швеция.
5. Исроил
6. Голландия
7. Норвегия
8. Люксембург
9. Швейцария
10. Австралия
Ўзбекистон 47-ўринни, Қозоғистон 49-ўринни, Россия 72-ўринни, Қирғизистон 75-ўринни, Тожикистон 88-ўринни эгаллади. Энг сўнгги 143-ўринни эса Афғонистон эгаллади.