- 2024-02-02
Халқаро жиноят суди (ХЖС) Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва мудофаа вазири Йоав Галантнинг ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олишга ордер берди.
Суд баёнотида “2024 йил 21 ноябрь куни Фаластин давлатидаги ҳолатни ўрганаётган I халқаро жиноят судининг судгача ишлаб чиқариш палатаси бир овоздан Исроил давлатининг эътирозини рад этишга қарор қабул қилди. Шу билан бирга Биньямин Нетаньяҳу ва Йоав Галантнинг ҳибсга олиниши учун ордер берилди” дейилган.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳибсга олиш учун ордерлар инсониятга қарши жиноят, тинч аҳолига қасддан ҳужум қилиш ва 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача бўлган даврда ишланган ҳарбий жиноятларига берилган.
Маълумотларга кўра, айбланувчилар Ғазодаги аҳолини озиқ-овқат, сув, дори-дармон, ёқилғи ва электр каби яшаш учун зарурий бўлган нарсаларга эришишни қасддан чеклаб қўйган. Бу эса ўз навбатида тинч аҳолининг, жумладан ёш болаларнинг ўлимига олиб келди.
Бундан ташқари, инсонпарварлик ёрдамини чеклаб қўйишга ҳеч қандай сабаб бўлмаганлиги аниқланди. БМТ ва бошқа ташкилотларнинг огоҳлантиришига қарамай, инсонпарварлик ёрдами минимал тарзда фақатгина халқаро босим остида кўрсатилган.
Халқаро жиноят суди ҳаками Хан “Судга аъзо бўлган бутун давлатларга, Рим статутига боғлиқликларини кўрсатишлари ва ушбу қарорга ҳурмат кўрсатиб, амал қилишларига чақираман” деди.
ХЖСнинг қароридан кейин Европа иттифоқи ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиёсати олий комиссари Жозеп Боррел буни қўллаб-қувватлашини ва Европа ўлкалари ушбу қарорга бўйсуниши лозимлигини билдирди.
АҚШ президенти Байден эса ҳамтовоғи Нетаньяҳуни ҳимоя қилиб, халқаро жиноят судининг ушбу қарорини ғазабни уйғотувчи деб атади.