Америка, Европа ва Африкада қуёш тутилиши


  • 4 Ноябрь, 2013
  • 1635

3 ноябрь куни Қуёшнинг бир қисмининг ой тарафидан бекилиши сабабли қуёш тутилиши ҳодисаси 3 қитъадан кўринди.

Жанубий Америкада илк маротаба кузатилган қуёш тутилиши ортидан Атлантика океани бўйлаб ва Африка қитъасида ҳам кўринди. NASA бунинг Атлантика океани устида юзага келган энг катта тутилиш эканлигини билдирди. Энг яхши кузатила оладиган жой Кения бўлди. Бутунлай қоронғу бўлган минтақаларга турлар ташкил қилинди. Кенияда қуёш тутилиш ҳодисаси бир неча афсоналар сабаби билан жиддий қабул қилинди. Африка ва Америка эса фақат қисман тутилиш билан кифояланди. Баъзи жойлардан қисман, баъзи жойларда тўла қуёш тутилиши бўлгани учун унга гибрид тутилиш деб ном берилди. Қуёш тутилиши Жанубий Эфиопия ва Сомалида ниҳоясига етди. 


Бошқа мақолалар