Трампга қарши уруш


  • 25 Январь, 2017
  • 1010

Президентлик сайловларидан бери Дональд Трамп ҳақида ҳисобсиз суиқасд иддаолари маълум бўлди. Сўнгги тарқалган хабарлар эса бутун дунёда шов-шувга айланди. Хавфсизлик мутахассислари миллиардер Трампнинг дунё миқёсидаги инвестициялари террор ҳужумларига нишон бўлиши мумкинлигини билдирди. Дональд Трамп АҚШнинг 45-президенти этиб сайланиши билан дунё янги тизимга кирди. Шов-шувлари билан кун тартибидан тушмайдиган Трамп айтган сўзлари туфайли бутун кучларнинг нишонига айланди. Трампга уруш эълон қилган теран Америка турли қоралаш кампаниялари бошлади. Ҳатто Американинг Марказий разведка ташкилоти (CIA) Трамп сайловларда қалбакилаштириш ишлариниамалга оширганини эълон қилди.

Сўнгги вақтларда миллиардер Трампнинг дунё миқёсидаги инвестициялари террор ташкилотлари томонидан нишонга олиниши эҳтимоли кўп айтилмоқда. Бу эҳтимол Америкадан тортиб бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Миш-мишларда асосан “Trump Tower”да ишлайдиган ходимлар тўлов эвазига ўғирланиши, ҳатто ёмон ниятларда фойдаланиши эҳтимоли айтилди. Хавфсизлик мутахассислари ҳам Оқ саройда қаттиқ қўриқланаётган Трампнинг муҳим марказларда ўрин олган одамларига уюштириладиган ҳужумлар дунёда резонансга сабаб бўлишини билдирдилар. Инглиз нашрлари эса яна ўз душманлигини кўрсатди. Террор ҳужумлари ҳақида сўз юритиб, Истанбулдаги “Trump Tower”нинг фотосуратларидан фойдаланиб, Туркияни нишон кўрсатишдан чекинмади.


Бошқа мақолалар