Тўнтаришга 3 миллиард доллар ёрдам


  • 10 Июль, 2013
  • 1352

Мисрнинг вақтинчалик президенти Адли Мансур демократияга ўтиш тақвимини эълон қилди. 210 кун ичида конституцияда ўзгартиришлар билан янгидан сайлов ўтказилади. Вақтинчалик президент тақвимининг 28-моддасига кўра, 15 кун ичида мавжуд конституцияни ўзгартирадиган мутахассислардан иборат ҳайъат тузилиши керак. Ҳайъатда конституция судидан икки аъзо, Миср судларидан икки судья ва Миср университетларида конституция бўйича дарс берадиган ўқитувчилардан 4 киши бўлади. Ҳайъат ишини 30 кун ичида тугатади. Мансур эълон қилган қарорноманинг 29-моддасига кўра, мутахассислар тайёрлаган таклифлар жамиятнинг барча қатламини ўз ичига олган 50 кишидан иборат ҳайъатга топширилади. Ҳайъат таклифлар топширилганидан кейин 60 кун ичида ўз ишини тугатиши керак. Бундан ташқари, ҳайъат тайёрлаган янги конституция лойиҳаси президентга топширилганидан эътиборан 30 кун ичида референдумга қўйилади. Конституция лойиҳаси референдумда қабул этилганидан бошлаб кучга киради.

Президент сайлови 2014 йили

Президент 15 кун ичида депутатлар сайлови ўтказилиши учун кўрсатмалар беради ва камида 30, кўпи билан 60 кун ичида сайлов ўтказилиб, бир ҳафта ичида президентликка сайловни ташкиллаши керак. Президент 2014 йили ўтказиладиган сайловларда аниқ бўлади. Қарорномада белгиланган 210 кунлик муддатдан кечи билан икки ой ўтганидан кейин президентлик сайлови бўлиб ўтади. Мана шу тариқа демократияга ўтиш даври 9 ой давом этади.

Тўнтаришга 8 миллиард доллар ёрдам

Саудия Арабистони Мисрга 5 миллиард доллар, Бирлашган Араб амирликлари эса 1 миллиард доллари қайтарилмаслик шарти билан 3 миллиард доллар миқдорида ёрдам беришга қарор қилишди.

Бош прокурор истеъфо қилди: Мурсийни суд қилолмайман

Миср Бош прокурори Абдулмажид Маҳмуд бош прокурорлик вазифасидан бўшашини ва судьялик лавозимига қайтишни исташини маълум қилиб, ўз истеъфосини эълон қилди. Маҳмуднинг истеъфоси Миср Олий судьялар кенгаши тарафидан қабул этилди. Маҳмуд берган баёнотида “Шу ондан бошлаб, узоқ йиллар ишлаган, мен учун жуда қадрли бўлган бу мақом билан ҳеч бир алоқам қолмади” деб гапирди. Ўтган пайшанба куни вазифасидан бўшашини билдирган Маҳмуд “Мени вазифамдан бўшатадиган кишилар билан келажакда суд қарорлари татбиқ этилиши керак бўлган мавзуларда қийин аҳволда қолиш эҳтимоли борлигидан ишдан бўшашга қарор қилдим” деди.

Янги Бош вазир Ал-Библавий

Мисрда собиқ Молия вазири Ҳазим ал-Библавий вақтинчалик Бош вазир деб тайинланди. Ал-Барадей эса президент ёрдамчиси бўлди. 2 ёки 3 кун ичида вазирлар маҳкамаси ташкил этилишини билдирган Ал-Библавий “Янги маҳкамада Миллий озодлик фронтидан кўпроқ бўлиб, Тамарруд ҳаракати ва Нур партиясидан кишилар ўрин олади” деб гапирди.

Черковлардан янги конституцияга эътироз

Мисрдаги черковлар вақтинчалик конституцияни христианларнинг ҳақларини муҳофаза этувчи модда бўлмаганлиги учун қабул этмасликларини билдиришди. Мутахассислар “Киптийлар бу моддадан воз кечмайдилар” дейишди.

Мусулмон биродарлар қарорномани рад этди

Вақтинчалик президент Мансурнинг 33 моддалик қарорнома билан эълон қилган йўл картаси “Мусулмон биродарлар” (Ихвон) тарафидан рад этилди. “Мусулмон биродарлар” матбуот котиби Иссам ал-Арйан “Адли Мансур қонуний бошқарувни эгаллаб олди” деб интервью берди.

Оқ уй: Ижобий сигнал

Оқ уй матбуот котиби Жей Карни янги режа учун “Ижобий бир сигнал. Барча тарафларни диалогда иштирок этишга, Миср раҳбарларини ҳам бутун партияларнинг бунда иштирок этиши кераклигини англашга чақирамиз” деди.


Бошқа мақолалар