- 2024-06-13
Шаҳзода Гаррининг АҚШ визасига оид баҳс-мунозаралар кун тартибининг муҳим мавзусига айланди. АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йили Сассекс герцогига АҚШда имтиёзли муносабатда бўлинмаслиги кераклигини айтган ва уни депортация қилиш мумкинлигини ишора қилган эди. Аммо Трамп қарорини ўзгартириб, Меган Маркл ҳақида “даҳшатли одам” деб айтди ва қўшимча қилди: “Бечора Гаррини тинч қўяман, унинг етарлича муаммолари бор...”
АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия қироли Чарльз III нинг АҚШда яшовчи ўғли Сассекс герцоги шаҳзода Гаррини депортация қилмаслигини эълон қилди.
Трамп: “Мен уни депортация қилиш билан қизиқмайман. Уни тинч қўяман. Унинг аёли (Меган Маркл) билан етарлича муаммолари бор. У (аёли) даҳшатли одам. Менимча, бечора Гарри унинг томонидан назорат қилинмоқда”, – деб таъкидлади.
Трамп 2024 йил март ойидаги баёнотида, агар у қайтадан президент бўлса ва шаҳзода Гаррининг "виза ҳужжатларида гиёҳванд моддалар истеъмоли ҳақида ёлғон маълумот бергани аниқланса", у ҳолда АҚШдан депортация қилиниши мумкинлигини ишора қилган эди.