Аср лойиҳаси


  • 31 Октябрь, 2017
  • 1024

Тўққиз йил аввал пойдевори қўйилган Боку-Тбилиси-Қарс темир йўлида илк поезд йўлга чиқди. Темир йўл тарихий Ипак йўлини қайта жонлантиради. Илк босқичда темир йўл орқали бир йилда 1 миллион йўловчи ва 6 ярим миллион тонна юк ташиш режалаштирилган. Пекинни темир йўли билан Лондонга боғлаган 838 кмлик темир йўл очилишида иштирок этган Туркия презиленти Эрдўғон “Истиқболимиз учун жуда муҳим қадамни ташлаяпмиз” деди.

Тарихий Ипак йўлини жонлантирган темир йўлининг очилишида Қозоғистон бош вазири Бахитжан Сағинтаев, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Грузия бош вазири Георгий Квирикашвилилар бу поезднинг илк йўловчилари бўлишди.

Темир йўлнинг унумдорлигини 2034 йилда 3 миллион йўловчи ва 17 миллион тонна юкка етишини билдирган Туркия президенти Эрдўғон бунинг юк ташишда харажатлар жиддий равишда пасайишини маълум қилди.

Тезюрар поезд ишга тушиши ортидан Хитойдан келган юк Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли воситасида 12-15 кун ичида Европа иттифоқига етишини билдирган Эрдўғон “Шу онда Хитой орқали Европа ўлкаларига кетган юк миқдори 240 миллион тонна атрофида. Ўлкаларимиздан ўтадиган йўлакдан бу юкнинг ўндан бири ташилганида ҳам 24 миллион тонна қўшимча юк ташилади” деди.

Узунлиги 838 км бўлган темир йўлнинг 76 км Туркия, 259 км Грузия ва 503 км Озарбайжон ҳудудидан ўтади. 


Бошқа мақолалар