Ғаззо бомбардимон остида


  • 14 Май, 2021
  • 376

Ишғолчи Исроил хоинларча ҳужум қилишда давом этмоқда. Ғаззони ҳаводан ва қуруқликдан бомбардимон қилмоқда. Аёллар, ёш болалар ва қарияларга қарамай тинч аҳоли устига бомба ёғдиришига дунё жим қараб турибди.

Кеча ишғолчи Исроил армияси тарафидан Ғаззога қарши операция бошланганлиги ва Исроил ҳарбийлари Ғаззога кирганлиги хабар берилди. Лекин кўп ўтмай бу хабарни рад этиб, ҳарбийлар Ғаззога кирмаганлиги айтилди.

Исроил армияси матбуот котиби Афижай Адраи аввалги хабарнинг “таржима хатоси” эканлигини айтди.

Хамаснинг қуролли қаноти “Ал-Қассам” бригадаси Ғаззодаги тинч аҳоли ва ижтимоий муассасалар нишонга олинишига жавобан Исроилнинг Ашкелон шаҳрига 100 та ракета отди. Исроилнинг Ғаззога ҳужум қилиши ортидан эса Исроилнинг жанубида ва Ашдод шаҳрида ҳаво тревогаси сиреналари чалина бошлади.

Хамас тарафидан берилган маълумотга кўра, Исроил Ғаззога бир неча дақиқа ичида 1500 дан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирган.

Ҳужумлар оқибатида Ғаззонинг шимолида электр тармоқлари узилган. Ишғолчи Исроил бомбалаган жойлар харобага айланиб, у ерларга тез ёрдам ва қутқарув хизматлари жалб этилди.

Ишғолчи Исроилнинг қўли қонга беланган бош вазири Нетаньяҳу “Twitter” орқали “Бадалини тўлатамиз ва буга давом этамиз” дея ўзининг қонхўр режасидан қайтмаслигини билдирди.

Ҳужумлар оқибатида Ғаззо шаҳидлари сони 119 нафарга етди.


Бошқа мақолалар