Фатвонинг бунақаси бўлмаган


  • 15 Июль, 2013
  • 1195

Эроннинг юқори лавозимли дин олимларидан Оятуллоҳ Асадуллоҳ Баёт Занжоний чанқоқни босадиган даражада сув ичиш рўзани бузмаслигини даво қилди.

Эронлик имом интернет саҳифасида диний манбаларга асосланиб берган интервьюсида рўза тутишга тегишли саволларни жавоблади ва шу билан бирга қизиқ бир фатво ҳам эълон қилди. Оятуллоҳ Баёт Занжоний “Рўза тутиб, лекин сувсизликка чидай олмаганлар чанқоғини босадиган даражада сув ичишлари мумкин. Бундай ҳолатда рўза бузилмайди ва қазосини тутишнинг кераги йўқ” деб фатво берди. Бу одам шиаликдаги энг юқори диний мартаба ҳисобланган “Тақлид маржиси” лавозимини эгаллаган. 


Бошқа мақолалар