- 2013-09-19
АҚШдаги SpaceX компанияси Falcon-9 ракета ёрдамида яна 28 та янги Starlink сунъий йўлдошини Ернинг пастки орбиталарига муваффақиятли учирди.
АҚШлик миллиардер Илон Маскка тегишли SpaceX компанияси бутун дунё бўйлаб кенг қамровли интернетдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида амалга ошираётган Starlink дастури доирасида яна бир парвозни амалга оширди.
28 та Starlink сунъий йўлдошини олиб чиққан Falcon-9 ракета маҳаллий вақт билан соат 19:04 да Калифорниядаги Ванденберг фазо қўшинлари базасидан учирилди.
Миссиядан сўнг ракетанинг қайта ишлатилиши мумкин бўлган биринчи босқич двигатели Тинч океанида жойлашган “Of Course I Still Love You” (“Албатта, сени ҳали ҳам севаман”) номли учувчисиз сузувчи платформага муваффақиятли қўнди.
Орбитага жойлаштирилган сунъий йўлдошлар айниқса интернет инфратузилмаси етарли бўлмаган ёки узилишлар тез-тез учраб турадиган ҳудудларга юқори тезликда интернет хизматини тақдим этиши кўзда тутилган.