- 2020-05-01
АҚШни “Wikileaks” даҳшатидан кейин энди Сноуден даҳшати қиса бошлади. Маълумотларга қараганда Сноудендаги маълумотлар АҚШнинг энг қўрқинчли тушидан ҳам баттар.
Россиянинг Шереметьева аэропортида 23 июндан бери транзит секторида қолаётган “CIA” (МРБ) собиқ ходими Эдвард Сноуден эга бўлган маълумотлар АҚШ ҳукумати учун жуда қўрқинчли ҳолат эканлиги иддао этилди. “RIA Новости”да жой олган хабарга кўра, Сноуден сиздирган маълумотлардан илкларини чоп қилган “Guardian” мухбири Гленн Гринвалд Арагентина газетаси “La Nacion”га махсус репортаж берди. Гринвалднинг айтишича, Сноуден бир киши эплай олмайдиган миқдорда жуда таҳликали маълумотларга эга. Гринвалд хабарида “Сноуден АҚШга бир дақиқада бугунгача ҳеч ким бера олмагандай зарар бера олади...АҚШ ҳукуматининг Сноуденга бир нарса бўлиб қолмаслиги учун тиз чўкиб ҳар куни дуо қилиши керак, акс ҳолатда АҚШ учун бу энг қўрқинчли тушдан ҳам баттар бўлиши мумкин” деди. Вашингтон олам давлатларига сиёсий бошпана бермасликлари учун қаттиқ тазйиқ ўтказишга уринмоқда. Сноуден махфий маълумотларни эълон қилгани учун жосуслик ва ўғирликда айбланмоқда. АҚШ паспорти бекор қилинган Сноуден Москвадан чиқиш учун аввалги кун ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатлар билан учрашув ўтказди. Россиядан вақтинчалик сиёсий бошпана сўраган Сонуден Лотин Америка ўлкаларига кетишни мўлжалламоқда. Рус амалдорлари АҚШга қарши ҳаракат олиб бормаслик шарти билан Сноуденга сиёсий бошпана беришларини айтишди. Лекин “CIA” собиқ ходимининг бошпана олиш учун ҳозиргача Россия Федерал миграция хизмати бюросига мурожаат қилмаганлиги маълум бўлди.