Дунёдаги энг юқори рейтинга эга университетлар


  • 2 Май, 2021
  • 719

Дунё университетлари рейтинги маркази (CWUR) томонидан жаҳондаги 20 минг университет орасидан 2000 та энг юқори рейтингли университетлар аниқланди. Марказ жаҳон университетларининг таълим сифати, битирувчиларнинг иш билан таъминланганлиги, профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий-тадқиқот натижаларига кўра ягона академик рейтингни белгилайди.

Рейтингнинг илк уч ўрнини АҚШнинг Гарвард университети, Массачусетс технология институти, Стенфорд университети эгаллаган. Тўртинчи ва бешинчи ўринларни мос ҳолда Британиянинг Кембридж ҳамда Оксфорд университетлари эгаллаб турибди. Илк ўнталикнинг қолган университетлари АҚШда жойлашган.

Ушбу 2000 талик рўйхатнинг 17,5%и, яъни 347 та университет АҚШга тегишли. Хитой университетлари 277 та, Япония университетлари 124 тани ташкил этади. Британиядан 95, Франциядан 79, Германиядан 70, Ҳиндистондан 68, Италиядан 66, Жанубий Кореядан 60, Бразилиядан 56, Туркиядан 55, Испаниядан 53, Россиядан 46, Канададан 42, Польшадан 40, Австралия ва Эрондан 39, Тайвандан 35, Швециядан 19, Мексикадан 18, Австрия ва Мисрдан 17, Голландиядан 15, Чилидан 14, Норвегия ва Жанубий Африкадан 13, Греция ва Чехиядан 12, Бельгиядан 11, Таиланд, Покистон, Руминия, Финляндия, Аргентинадан 10 та университет рейтингдан жой олган.

Рейтингнинг дастлабки 1000 ўрнини эгаллаган университетлар давлатларга кўра қуйидагича тақсимланган:

АҚШ – 219;

Хитой – 134;

Британия – 63;

Германия – 52;

Италия – 48;

Франция – 43;

Япония – 41;

Испания – 35;

Жанубий Корея – 33;

Канада – 28;

Австралия – 26;

Бразилия – 22;

Россия – 17;

Ҳиндистон – 16;

Голландия – 14;

Тайвань – 13;

Швеция – 12;

Эрон – 12;

Швейцария – 11;

Туркия – 11;

Польша – 11;

Австрия – 10;

Бельгия – 9;

Исроил – 8;

Финляндия – 8;

Жанбуий Африка – 7;

Португалия – 6;

Норвегия – 6;

Малайзия – 6;

Греция – 6;

Венгрия – 5;

Ирландия – 5;

Дания – 5;

Мексика – 5;

Миср – 4;

Янги Зеландия – 4;

Чили – 4;

Саудия Арабистон – 4;

Чехия – 4;

Таиланд – 3;

Аргентина – 3;

Колумбия – 2;

Покистон – 2;

Руминия – 2;

Сингапур – 2;

Хорватия – 2;

Арманистон – 1;

Беларусь – 1;

Болгария – 1;

Грузия – 1;

Исландия – 1;

Қатар – 1;

Кипр – 1;

Ливан – 1;

Литва – 1;

Люксембург – 1;

Марокко – 1;

БАА – 1;

Сербия – 1;

Словакия – 1;

Словения – 1;

Тунис – 1;

Уганда – 1;

Уругвай – 1;

Эстония – 1;

Рейтингда МДҲ давлатларидан Россиянинг 46 та, Украинанинг 6 та, Грузиянинг 3 та, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь ва Арманистоннинг 1 тадан университетлари ўрин олган. Россия университетлари энг юқори 194-ўринни ва энг пасткиси 1978-ўринни, Арманистон 755-ўринни, Беларусь 781-ўринни, Грузия 852, 1449 ва 1661-ўринларни, Озарбайжон 1276-ўринни, Қозоғистон 1922-ўринни эгаллаган.

Рейтингда мусулмон давлатлари орасида энг кўп университет билан Туркия иштирок этиб, 55 та университети 2000 талик рўйхатга киритилди. Кейин Эрон 39, Миср 17, Покистон 10, Саудия Арабистон 9, Малайзия 8, Тунис 5, БАА 3, Марокко 3, Жазоир 2, Индонезия 2, Иордания 2, Қатар 2, Озарбайжон 1, Бангладеш 1, Қозоғистон 1, Қувайт 1, Уммон 1 университет билан иштирок этган.


Бошқа мақолалар